Жанубий Америка коронавируснинг янги марказига айланмоқда

Жанубий Америка коронавируснинг янги марказига айланмоқда

ЖССТнинг минтақавий бўлими Бразилия, Перу, Чили, Сан-Салвадор, Гватемала ҳамда Никарагуада коронавирус ҳолатлари кўпайишининг натижасида Жанубий Америка коронавируснинг янги марказига айланиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Америка бўйича директори ва Пан Америка соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Карисса Этеннинг таъкидлашича, Бразилияда ўтган етти кун ичида коронавирус билан касалланиш энг юқори чўққисига чиққан.

Бугунги кунга келиб, Бразилияда қарийб 375,000 ҳолат тасдиқланди, бу бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Covid-19 натижасида камида 23 473 киши вафот этган. Президент Жаир Болсонаро карантин чекловларига қарши очиқ душманлик қилмоқда.

Душанба куни Бразилияда кунлик ўлим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичга айланди ва Вашингтон университетининг тадқиқотига кўра, август ойи бошига қадар мамлакатда ўлим сони беш бараварга ошиб, 125 мингга этиши мумкин.

"Бизнинг минтақамиз Covid-19 пандемиясининг марказига айланди", - деди Этен. 

Иккала Америкада 2,4 миллиондан ортиқ янги коронавирус ҳолати ва 143 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Лотин Америкаси кунлик юқумли касалликлар аниқланиши бўйича Европа ва АҚШдан ўтиб кетди, деди у.

"Перу ҳам, Чили ҳам юқори даражадаги касаллик ҳақида хабар беришмоқда, бу мамлакатларда бу касаллик тарқалиши ҳали ҳам тезлашаётганидан далолатдир", - деди Этен сешанба куни виртуал ҳафталик брифингда.