Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея: АҚШнинг «Жон Стеннис» атом авиаташувчиси етиб келди
14.03.2016 10:31,  
8

Америкаликларнинг «Нимиц» русумидаги «Жон Стеннис» (USS JohnC. Stennis) номли атом авианосеци (самолётлар учиши ва қўниши учун мўлжалланган ҳарбий кема) қўшма ҳарбий-ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Корея Республикаси қирғоқларига етиб келди.

Бу ҳақда Ёнҳап ахборот агентлиги хабар тарқатган. Кема мамлакатдаги энг йирик порт шаҳри ҳисобланадиган, пойтахт Сеулдан 450 км масофадаги Пусанга тўхтаган.

У билан Кореяга USS Stockdale, USS Chung-Hoon ва USS William P. Lawrence миноносецлари (торпедоларбилан қуролланган ҳарбий кема) эскадрилияси ҳамда Mobile Bay крейсери етиб келган.

Авианосец экипажи жанубий кореялик ҳамкасблари билан мулоқот қилиб, маҳаллий аҳоли маданиятини ҳам ўрганиши режалаштирилган.

Бундан олдинроқ, АҚШ ва Корея Республикаси ҳамкорликда Key Resolve номи остида қўшма ҳарбий машғулот ўтказиши туфайли КХДР америкаликларга ядровий ҳужум билан таҳдид солганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан