Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея COVID-19 билан қандай курашди?
6.04.2020 15:07,  
890

29 феврал куни Жанубий Кореяда COVID-19 билан зарарланганлар сони кескин ортиб кетди: 420 дан 909 га етди. Ўша пайтда Хитойдан кейинги икки ўрин эди. Аммо 10 мартга келиб, касалланганлар 131 гача сони камайиб, ой охирида кунига 70 тадан ортмади.

Агар мамлакатлар COVID-19 эпидемияси ўсиш жадвалига қаралса, сони 10062 кишига етиб, Жанубий Кореянинг кўрсаткич чизиғи пастга қараб кета бошлаганда, АҚШ, Италия ва Испаниянинг кўрсаткичлари 100 минг кишидан ортиб кетганини кўриш мумкин. Оммавий текширув, оммавий назорат ва очиқлик Жанубий Кореянинг вирус устидан қилган ғалабасининг энг асосий негизи деса бўлади.

Мамлакатнинг коронавирус устидан курашишда аянчли бўлса ҳам тажрибаси бўлган. Тажриба 2015 йили Яқин Шарқ распираторли синдроми тарқалишида (MERS — Middle East respiratory syndrome) ортирилган эди.

2015 йил 4 май куни 68 ёшли жанубий кореялик ишбилармон Баҳрайндан ватанига қайтади. Бир ҳафтадан сўнг, унинг истимаси кўтарилиб, шифокорга боради. Бир нечта клиникаларга учраб, охири Пхёнтхэк шаҳридаги (Кёнгидо провинцияси) Авлиё Мария касалхонасига боради. У ерда олган муолажаларига қарамай, аҳволи яхшиланмаганлигидан сўнг уни Сеулдаги “Самсунг” тиббиёт марказига кўчиришади.

Ниҳоят беморга MERS ташхисини қўйишади, лекин у 28 та одамга касал юқтиришга улгуради. Юқтириб олганлар орасида Пхёнтхэн касалхонасида ишбилармон билан бир хонада ётган 35 ёшли эркак ҳам бўлган. Кейинчалик уни ҳам “Самсунг” тиббиёт марказига олиб келинади. Олиб келгунга қадар 82 та одамга касалликни юқтириб бўлган бўлади. Бунинг натижасида Яқин Шарқдан ташқарида Жанубий Кореяда MERSнинг кўпчиликка тарқалиши кузатилади: 16 минг одам карантига жойлаштирилади, 186 киши касалланади ва 38 киши вафот этади.

Ҳукуматнинг эътиборсизлиги туфайли касаллик одамлар орасида тарқалиб кетишига сабаб бўлган: ЖССТнинг кўрсатмасида Байрайнда MERS инфекцияси тарқалган мамлакатлар қаторида бўлишига қарамай, Кореяда қайд этилмаган эди. Бунинг натижасида шифокорлар ишбилармонга грипп ташхисини қўйиб, Яқин Шарқда авж олган коронавирусга текширишмаган. Шифокорлар “тез” тестдан ўтиш имкони бўлса ҳам MERSга олинган анализ жавобларини узоқ вақт кутишган, чунки янги қурилма Кореяда рўйхатдан ўтказилмаган ва қўллаш имкони йўқ эди.

Дарҳол хабар бериш ва тўғри ташҳис қўйишнинг муҳимлиги MERS эпидемиясида Жанубий Корея ҳукумати учун — биринчи дарс бўлди. 2016 йилда фавқулот ҳолатларда лабораторияларда рўйхатга олинмаган ташҳис қўйиш учун in vitro тўпламларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинди.

Иккинчи дарс — аҳолини бўлаётган воқеалардан тўлиқ хабардор қилиб туриш бўлди.

Касаллик тарқаган вақт ҳукумат одамлардан маълумотларни яширди — мамлакатда MERS юқтирган ва касалланганлар сони, қайси касалхонада даволанишаётгани сир тутилди.

Ҳукумат касалхоналарни дезинфекцияга ёпилиб, етарли бўлмаган жой яна ҳам камайиб кетишидан ҳавотирда атай хабар тарқатмади. MERS эпидемиясидан сўнг юқимли касалликлар назорати ва профилактикаси ҳақидаги қонунга оммага хабар бериш бўлими қўшиб қўйилди.

COVID-19 хроникаси

2020 йилнинг январида ҳукумат Уханда илк COVID-19 ҳақидаги маълумот тарқаши билан у ердан келаётганларни туну кун назоратга олиш тизимини йўлга қўйди. Январнинг бошида Инчхон аэропортида юқори ҳарорат билан келган аёлни аниқлаб, дарҳол касалхонага жўнатилади. 20 январ куни унда коронавирус аниқланади. Қизиқ томони ўша куни АҚШда ҳам COVID-19 билан оғриган биринчи бемор аниқланади.

Ўша куннинг ўзида Инчхон мэрияси шаҳар аҳолисини зарур бўлмаганда уйларидан чиқмасликни ва имкон бўлса, масофадан туриб ишлаш кераклиги ҳақида огоҳлантирди. 21 февралдан Жанубий Кореяда оммавий тадбирлар тақиқланиб, ўқув жойлари ва жамоат жойлари: парклар, спорт иншоотлари, болалар боғчалари ёпилди.

Кореяда одамлар ҳаракатланишига чеклов қўйилмасада, 20 январ куни илк COVID-19 юқтириб олган аниқланди, 17 февралга қадар 30 бемор рўйхатга олинди.

Оммавий текширув

Коронавирус билан курашишда диагностиканинг ёрдамини кореяликлар тажрибаларидан яхши билишарди. Дунёнинг ҳеч қаерида COVID-19 га текширувлар Жанубий Кореядагидай ўтказилмаган. Аҳолиси 51 млн бўлган мамлакат кунига 20 мингга яқин “шубҳаланганлар” текширувдан ўтказилган. Турли маълумотларга кўра, 1 млн одамдан 3692 дан 5370 гача текширилди, агар аҳоли сонига ҳисоблаганда бу рекорд кўрсаткичдир.

4 февралдан касаликлар назорати ва профилактикаси марказлари қонунда берилган ҳуқуқдан фойдаланиб, рўйхатга олинмаган тестларлар ёрдамида коронавирусга текширувларни бошлаб юборди.

Кореянинг фармацевтика саноати тезда тестларни ишлаб чиқаришга мослаштирилиб, катта миқдорда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Медиклар қишлоқ жойларига жўнатилиб, у ерларда мобил диагностик пунктлари ташкил қилинди. Коян шаҳрида автомобилда ўтирган жойида тест қилиш йўлга қўйилди (кейинчалик Германия ва Ирландияда ҳам қўлланилди) . Тест жавоблари 24 соат ичида маълум қилинди. 26 февралга келиб, 46127 та одам инфекция юқтириб олганлигига тестдан ўтказилди. Таққослаб кўрилганда: Японияда - 1846, АҚШда – 426.

Оммавий таъқибга олиш

Биринчи вирус юқтириб олган аниқланган вақтдан бошлаб, Кореянинг маҳаллий ҳокимияти ва соғлиқни сақлаш органлари биргаликда вирус юқтирганинг ҳаракатланишини дақиқасигача рўйхатга ола бошлади.

Таъқиб учта йўл билан амалга оширилди:

  • Тўлов қарталар орқали.
  • Уяли алоқа телефонлари ёрдамида.
  • Назорат учун ўрнатилган видео камералар ёрдамида.

Оммавий ошкоралик

COVID-19 билан касаланганнинг барча ҳаракатлари омма учун очиқ қилиб қўйилди. Маҳаллий ўзини бошқариш органлари маълумотларни интернет, СМС ва ОАВ орқали тарқатиб туришди. Одамларга қулайлик яратиш мақсадида илова ишлаб чиқилди. Кореяликлар касалланганлар қаерда юрибди, ким билан учрашдиганлиги ҳақида маълумот олиб турдилар. Бу эса инфекция учоғи қаерда жойлашганини билиб туришга имкон берди.

Касалланганлар билан мулоқотда бўлиб, ўзида касаллик аломатларини сезганлар дарҳор шифокор кўригидан ўтиб, карантинга олиндилар.

 Кимлардир кўрилган чораларни инсон ҳуқуқларини поймол қилиш деб ўйлаши мумкин, лекин ҳукуматга бўлган аҳоли ўртасида ошиб, саросима олди олинди. Бунинг натижасида аҳоли ваҳимага тушиб, айрим давлатлар кузатилгандай дўкон ва бозорлардан озиқ-овқат маҳсулотларини кўп миқдорда сотиб олиш ҳоллари кузатилмади.

Оммавий ошкоралик туфайли, Европанинг коронавирус эпидемияси авж олган айрим давлатларидагидай ҳукумат томонидан одамларнинг ҳаракатларига чеклов кўйилмади.

Яна шуни ҳам эътиборга олиш керакки, корес халқи — тартиб-интизомли. Улар шахсий гигиена таалабларини амал қилиб, бир жойга тўпланмадилар ва имкон қадар уйда қолиб, ишладилар.

Маъсулиятни сезиш — уларнинг анъаналарининг бир бўлаги ҳисобланади. Шундай турмуш тарзи ҳозирги шароитдаги тангликда ёрдам беради ва жамоатни манфаатини кўзлайди. Агарда бирортаси Жанубий Кореяда масофани сақлаш чақириқларига бўйсунмай ўзини кўрсатмоқчи бўлса, ижтимоий тармоқларда дарҳол унинг ниятлари қораланиб, бошқаларнинг саломатлигига путур етказишда айибланади.

Шифокорлар ҳам ўзларига қўйилган маъсулиятни сезиб турдилар. Бошқалар учун ўзини қурбон қилиш корейсларнинг қонида бор. Шифокорлар тинимсиз иш жойларида меҳнат қилдилар.

Тайван ва Сингапурда инфекция бошланишининг илк даврида тугатилган бўлса, Жанубий Кореяда кўпгина одамга коронавирус юққан бўлишига қарамай, кореяликларнинг интизомлилиги, ҳукумат билан соғлиқни сақлаш органларининг биргаликда қилган ҳаракатлари туфайли эпидемия авж ола бошлаганида тўхтатиб қолинди. Шунга қарамай барча эҳтиёт чораларни кўрилмоқда. Ҳозирда COVID-19 билан ўлганлар сони 174 кишини ташкил этмоқда.

"Коммерсантъ" нашрида чиққан Елена Туева мақоласини Муҳаммаджон Юнусов таржима қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан