Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жанубий Корея элчиси Ўзбекистон билан хайрлашмоқда
9.02.2022 18:38,  
132

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Корея Республикаси элчиси Кан Чжэ Квонни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири элчининг икки томонлама дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини эътироф этди.

Суҳбат чоғида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, бўлажак тадбирлар жадвали ва томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинди.

Элчи Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар ва кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Кан Чжэ Квон 2019 йили Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган эди. Унинг мамлакатимиздаги фаолияти давомида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим натижаларидан бири - Тошкентда қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Болалар миллий кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиб фойдаланишга топширилди.

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига Ким Хи Санг тайинлаши кутилаяпти. Айни пайтда у Жанубий Кореянинг Париждаги дипломатик ваколатхонасида фаолият юритмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан