Жанубий Корея элчихонаси ичига ўқ солинган хат олди

Жанубий Корея элчихонаси ичига ўқ солинган хат олди

Токиодаги Жанубий Корея элчихонаси эгаси номаълум хат олгани, унда ходимларга таҳдид қилингани ҳақида баёнот берди. Буни “Асаҳи” газетаси хабар қиляпти.   

Хатда “мамлакатдан чиқиб кетиш”га чақирилган, шунингдек, конверт ичига ўқ солинган.

Хат муаллифи элчихона ходимларини таъқиб қилишга ваъда берган, ўқотар қуроли борлиги билан таҳдид қилган.

Дипломатик ваколатхона ходимларини ҳимоя қилиш учун қандай чораларга қўл урилгани ҳақида маълумот берилмаган.