Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея ҳукумати ўзбекистонлик талабалар учун виза олиш талабларини қийинлаштирди
7.05.2020 16:23,  
430

Жанубий Корея ҳукумати талабалар орасида ноқонуний муҳожирлар сонининг кескин ошиб кетиши сабабли ўзбекистонлик ёшлар учун бериладиган Д-2 ва Д-4 визаларини олиш талабларини қийинлаштирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби маълум қилди.

Хусусан, виза ҳужжатларига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

1. Банк депозит ҳужжатлари:

Бакалавр, магистр ва PhD учун 20,000$ лик депозит банк ҳисоб рақамида камида 3 ой давомида турган бўлиши шарт.

Д-4 виза - тил курслари учун KDB Банкдаги ҳисоб рақамда 3 ой давомида турган бўлиши шарт.

Агар банк маълумотномасида депозитнинг сақланиш муддати аниқ кўрсатилган бўлса бошқа банклардан олинган маълумотнома ҳам қабул қилиниши мумкин.

2. Ота-онаси даромадлари ҳақида маълумот:

Ота-онаси расмий иш жойидан маълумотнома (ингизчага таржима қилинган бўлиши ва берилган ташкилот телефон рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт)

Ота-онасининг банк карталари ҳисоб рақамларидаги пул кирим-чиқимлари ҳақида маълумотнома ёки шахсий мол-мулкка эгалик ҳақида маълумотнома

Виза берилмаган ҳолатда, берилмаган кундан бошлаб 3 ой давомида қайта ҳужжат қабул қилинмайди (аввал 1 ой эди)

3. Тилни билиш сертификати( Қалбаки сертификатлар кўпайиб кетганлиги сабабли):

Инглиз тили бўйича бакалавр, магистр, PhD: энг камида IELTS 5.5, ТОЭФЛ 530, ёки TOEFL IBT 71 сертификати ҳам қўшимча топширилади. Сертификатинг ҳақиқийлиги элчихонада текширилади.

Корейс тилида ўқийдиганлар учун: коллеж учун TOPIC 3, университет учун TOPIC 4 ва ундан юқори.

Юқоридаги талаблар 1 май кунидан амал қилишни бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан