Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш учун грантлар ажратади
19.07.2022 09:52,  
49

Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш учун 21,4 миллион доллар миқдорида грантлар ажратади. Бу ҳақда «Курсив» манбаси хабар бермоқда.

Лойиҳа доирасида 2022-2026 йилларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКИС) ҳудудида ўқув марказлари очилади.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» саноат технологиялари бўйича таълим муассасасини ташкил этишга 14 миллион доллар, мева-сабзавотчиликда илғор технологияларга 3,7 миллион доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва унинг кўчатларини етиштиришга 3,7 миллион доллар йўналтирилади. Уларни амалга ошириш учун Жанубий Кореянинг қатор департаментлари, бирлашмалари ва муассасалари масъулдир. 

Улар орасида: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлиги, Илғор мехатроника технологиялари институти ва бошқалар жалб этилиши белгилаб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан