Жанубий Корея Ўзбекистонгa навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жанубий Корея Ўзбекистонгa навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Инспонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партияси 27 май куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг чартер рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга этиб келди, дея хабар беради Дунё агентлиги.

20 та кўп функцияли тиббий тўшак ва ярим автоматик механизмли юк Жанубий Кореянинг Myung Sung Placon компанияси кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мамлакат учун инсонпарварлик ёрдамини жалб қилишда давом этади. Биринчи навбатда республикада коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун кўчма рентген ускуналари, шпритс насослари ва бошқа мосламалар келтирилади.

Кейинги юк рейси ташкил этилгач, оғирлиги тахминан 15 тонна бўлган 126 минг доллардан ортиқ юкларнинг қолган қисми жўнатилади.

Агентликнинг таъкидлашича, 23 май куни Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг Suwan TPL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та тиббий кўрпа-тўшакларнинг биринчи партияси етказиб берилди.