Жанубий Кореяда COVID-19 билан касалланишнинг кунлик кўрсаткичи яна рекорд даражага чиқди

Жанубий Кореяда COVID-19 билан касалланишнинг кунлик кўрсаткичи яна рекорд даражага чиқди

Жанубий Кореяда чоршанба куни 3 минг 273 киши COVID-19 билан касаллангани маълум бўлди, бу пандемия бошланганидан буён кунлик рекорд кўрсаткичдир, деб маълум қилди Корея касалликни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA).

Аввалги рекорд бир кунда 2 минг 223 та ҳолат билан 11 августда қайд қилинган эди.

Янги ҳолатлардан 3 минг 245 таси маҳаллий шароитда қайд этилган ва  28 таси хориждан кириб келган. Сеул шаҳрида 1 минг 217 та ҳолат рўйхатга олинган бўлса,  яна 1 минг 94 таси марказий Кёнгидо вилоятида қайд этилди.  

Жанубий Кореяда пандемия бошлангандан буён жами 298 минг 402 киши коронавирусга чалинган, 2 минг 441 киши касаллик қурбони бўлди.  

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари айниқса Сеул, Кёнгидо ва  Инчхонда кўп кузатилмоқда.

Хабарда касаллик ҳолатларининг ортиши Чхусок байрамининг нишонланиши билан боғлиқ  экани айтилмоқда.