Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жанубий Кореяда иккита машғулот самолёти тўқнашиб кетди
2.04.2022 10:36,  
164

Жанубий Кореяда мамлакат жанубида иккита КТ-1 ўқув самолёти тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Ҳалокатда уч учувчи ҳалок бўлди, яна бири оғир яраланди. Самолётлар Сеулдан 300 километр жанубда жойлашган Сачеон шаҳридаги гуруч даласига қулаган. Ҳодиса жойига 30 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жўнатилди.

Аввалроқ Хитойда Кунминдан Гуанчжоуга учаётган China Eastern Airlines компаниясининг Boeing 737 самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Учжоу шаҳрининг Тенг округида қулаган. Унинг қулаши катта ўрмон ёнғинига сабаб бўлди. Ҳалокатга учраган кеманинг барча 123 йўловчиси ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлган деб эълон қилинган эди .

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан