Жанубий Кореяда коронавирусга қарши эмланган беморлар орасида ўлим қайд этилди

Жанубий Кореяда коронавирусга қарши эмланган беморлар орасида ўлим қайд этилди

Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши ваксина қабул қилган киши тромбоцитопения туфайли вафот этганини расман тан олди. Марҳумнинг AstraZeneca препарати билан эмлангани айтилмоқда.

Эмлаш билан боғлиқ зарарли ҳолатларни текшириш бўйича гуруҳ раҳбари Пак Ён Чжуннинг маълум қилишича, 30 ёшли эркак чоршанба куни вафот этган. Унда тромбоцитопении синдроми (ТЦ) билан боғлиқ тромбоз қайд этилган. У 27 майда эмланган, орадан ўн кун ўтгач беморда кучли бош оғриғи ва қайд қилиш кузатилган.

Бу Жанубий Корея ҳукумати расман тан олган ваксина билан боғлиқ илк ўлим ҳодисаси экани айтилмоқда. Ҳозиргача мамлакат соғлиқни сақлаш органи 224 кишининг ўлимини қайд этган. Уларнинг барчаси COVID-19 га қарши олган ваксина билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айниқса, улардан 13 таси қўшимча текширувдан ўтиши лозим, дейилади хабарда.

Жанубий Корея ҳозиргача аҳолининг қарийб 7,9 фоизини эмлаб бўлган. Мамлакатда AstraZeneca, Pfizer ва Janssen ваксиналари қўлланилмоқда.