Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
29.07.2019 15:35,  
38

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 26 июль куни Жанубий Кореянинг Чунгнам провинциясида Ўзбекистон фуқароси Н.Ю.нинг жасади топилган.

Корея ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатган. Айни дамда полиция тергов тадбирларини амалга оширмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва ҳозирда марҳуманинг қариндошлари билан биргаликда жасадни ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан