Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғига ўхшаш пайпоқ савдодан олинди
6.10.2019 21:29,  
587

Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонлик ватанпарвар фуқаролар ёрдамида магазинда пайдо бўлган, Ўзбекистон байроғига ўхшаш пайпоқлар савдодан олинди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеода хабар қилинган.

Видеода айтилишига кўра, Кореядаги Кеме шаҳрида ўзбекистон вакиллари адвокатлар билан бирга магазин раҳбарияти ва полицияга мурожаат қилишган.

“Худо хохласа ушбу мурожаат пайпоқ ишлаб чиқарган заводга ҳам етказилади ва ушбу маҳсулот қайта ишлаб чиқарилмайди. Ўзбекистон байроғи оёқости бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз”, - дейилган видеолавҳа сўнгида.

Магазин ушбу пайпоқлар 3 йил один ишлаб чиқарилгани ва бу қолдиқлар эканини хабар қилишган. Улар айтишига қараганда, “пайпоқни ранги чиройли бўлгани учун яна савдога чиқаришган”. Улар узр сўраб пайпоқни савдодан олишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан