Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда ёғингарчилик туфайли 12 киши ҳалок бўлди
4.08.2020 13:40,  
186

Тўрт кун ичида Корея Республикасида кучли ёғингарчилик натижасида сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 12 кишини ташкил қилди, яна 14 киши бедарак йўқолган, етти киши жароҳатланган. Бу ҳақда сешанба куни табиий офатлар ва фалокатларга қарши курашиш бўйича марказий штаб маълум қилди.

Ҳалок бўлганлар орасида Сеулнинг бир фуқароси, Кёнгидо провинциясининг етти фуқароси ва Чхунчхон-Пукто провинциясининг тўрт нафар аҳолиси бор.

Мамлакатда 600 дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлган, 5 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалик ерлари сув остида қолган. Мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича миллий даража 2 августдан бери энг юқори - учинчи даражага кўтарилди. Сеулда Хан дарёси устидан ўтадиган йўллар ва кўприкларда транспорт ҳаракати қисман тўхтатилган.

Душанба куни Корея Республикаси Бош вазири Чон Се Гюн мамлакат аҳолисини иложи борича кўчаларда қолмасликка чақирди. Шунингдек, у коммунал хизматлар ва фавқулодда вазиятлар хизматларига доимий равишда ҳушёр бўлишни буюрди. Фавқулодда вазият туфайли президент Мун Чже Ин таътилини эрта тўхтатди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан