Корея Республикасидан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистонга етиб келди.
Сеулдан бортида инсонпарварлик юклари билан учган чартер рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 13:00 да қўнди.
Бу сафарги юклар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, улар 150 хил тиббий ҳимоя воситаларидан иборат. Уларни Жанубий Кореянинг Ёнғин институти вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига беғараз асосда тақдим этди.
Коронавирус пандемияси давом этаётганига қарамай, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар илмий-тадқиқот институти билан Корея Республикаси Ёнғин институти ўртасида меморандум имзоланди.
Шунингдек, 2021-2022 йилларгача икки мамлакат ўртасида ёнғин хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик режаси лойиҳаси тасдиқланиши кутилмоқда.