Кореядан Ўзбекистонга олтинчи маротаба инсонпарварлик ёрдами юборилди

Кореядан Ўзбекистонга олтинчи маротаба инсонпарварлик ёрдами юборилди

4 июн, пайшанба куни Жанубий Кореядан Ўзбекистонга олтинчи маротаба инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар беради. 

Ушбу моддий кўмак Жанубий Кореянинг «BOMI Engineering & Construction» компанияси томонидан тақдим этилган.

«Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер юк рейси орқали жўнатилган юк таркиби 32 дона кўп функцияли автоматлаштирилган тиббий кровать ва тўшаклардан иборат.

Жорий йилнинг апрель-июнь ойларида Жанубий Кореядан Ўзбекистонга умумий ҳажми 27,5 тоннадан иборат, 1,2 миллион доллар миқдоридаги юқори самарали ва кўчма тиббий асбоб-ускуналар ҳамда ҳимоя воситаларини юборилди.