Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореялик амалдор: Ким Чен Ин ҳаётда ва соғлом
27.04.2020 19:05,  
717

Жанубий Кореялик амалдор, ўлгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг яшаётганлигини ва соғлом эканлиги борасида баёнот берди.

Жанубий Корея ҳукумат раҳбарининг халқаро сиёсат борасидаги юқори мартабали маслаҳатчиси Мон Чунг Ин CNN нашри билан суҳбатда, «Ҳукуматимизнинг қарашлари аниқ, Ким Чен Ин ҳаётда ва соғлиғида муаммолар йўқ. 13 апрель кундан буён Вонсон минтақасида қолмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай шубҳали ҳаракат аниқланмаган»- деб айтиб ўтган.

Аввалроқ Жанубий Кореянинг Daily NK нашри Ким Чен Ин юрак-томир тизими билан боғлиқ операциядан кейин даволаниш курсидан ўтаётганини маълум қилган. Шундан кейин АҚШнинг New York Post нашри Шимолий Корея етакчиси вафот этганини, япон нашри эса у операциядан кейин “вегетатив ҳолатда” эканини ёзган.

Ким Чен Ин 12 апрелдан буён кўриниш бермаётгани, жумладан, 15 апрель куни мамлкатда энг катта байрам ҳисобланган бобосининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашмагани кўпчиликда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг, у ҳақда турли хил миш-мишлар тарқала бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан