Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жарималар ўчириб юборилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди
24.12.2022 13:17,  
165

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти бузилиб, жарималар ҳақидаги маълумотлар, видеокузатув мосламалари ёрдами тузилган баённома қайдлари ўчириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат бўйича расмий маълимот берди.

У мазкур маълумот ҳақиқатга мос келмаслигини билдирган.

"Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти мавжуд эмас. 2018 йилда ИИББ ЙҲХБ сайтини юритиш учун тест режимида платформа ишлаб чиқилган, лекин ўрнатилган талабларга, шу жумладан хавфсизлик нормаларига жавоб бермаганлиги учун сайт фаолияти тўхтатилган.

Ички ишлар вазирлигининг барча расмий ресурсларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланган", дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан