Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жарималарни ўз вақтида тўлаганларга 30 фоиз чегирма берилади
18.03.2020 11:18,  
2161

Аввал хабар қилганимиздек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
  • жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

МАВЗУГА ДОИР: Тўй ўтказиш тартибини бузганларга жарима миқдори белгиланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан