Жарқўрғонда суд ходими калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғонда суд ходими калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Шу йилнинг 2020 йил 12 июль куни Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилгани, суд ходими эса дўппослангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра, ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Сирдарёда ҳам судья ИИБ ва Миллий гвардия ходимларининг зўравонлигига учради