Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






JBL ширкати қуёш панелидан қувват оладиган қулоқчинни тақдим этди
18.12.2019 17:36,  
80

Американинг JBL аудиотехникалар ишлаб чиқарувчи компанияси қуёш панели орқали зарядланадиган Reflect Eternal симсиз қулоқчини концепциясини тақдим қилди, деб хабар қилмоқда vc.ru сайти. Компания бундай қурилмаларни 2020 йилнинг октябридан етказиб беришни режалаштиряпти.

Қулоқчинлар Exeger Poerfoyle технологияси базасида ишлайди. Қулоқчин ёйи устки қисмида қуёш панели жойлашади. Унинг қувват сиғими 700 mA/h’ни ташкил қилади. Бу эса 24 соат тинимсиз мусиқа эшитса бўлади дегани.

Компания вакили сўзларига кўра, кўчада ярим соат мобайнида қувватлаш қулоқчиндан 68 соат фойдаланиш имконини беради. Агар 2,5 соат тўғридан тўғри қуёш нурлари тушадиган жойга қўйилса, қурилмадан фойдаланиш даври “амалда чексиз” бўлади.

Қуёш панелидан ташқари, қурилмани USB-C ёрдамида 2 соат давомида қувватлаш мумкин. Reflect Eternal Google Assistant ҳамда Amazon Alexa ёрдамчиларини қўллаб-қувватлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан