Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жефф Безос Amazon акцияларини $3,1 млрд.га сотди
7.08.2020 20:28,  
241

Amazon бош директори Жефф Безос компаниянинг 1 миллион актсияларини 3,1 миллиард долларга сотди, деб ёзади Bloomberg АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси (SEC) ҳужжатларига таяниб. 2020 йил бошидан бери Amazon раҳбари акциялар савдосидан 7,2 миллиард долларни йиғди.

Безос ҳанузгача компаниянинг 54 миллиондан ортиқ акцияларига эгалик қилади ва унинг бойлиги 189,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, унинг соф бойлиги 2020 йилда 74,9 миллиард долларга, Amazon акциялари қиймати 73 фоизга ўсган.

2017 йил апрел ойида Безос ўзининг авиацион-космик компанияси Blue Origin'ни молиялаштириш учун ҳар йили компанияда 1 миллиард долларга яқин акцияларни сотаётганини айтган эди. 

2018 йил сентябр ойида Amazon раҳбари, уйсиз оилаларга ёрдам берадиган ва мактабгача таълим миллий тармоғини яратадиган нотижорат ташкилотларни (ННТ) қўллаб-қувватлайдиган 2 миллиард Bezos Day One фондини хайрия қилишга ваъда берди. Forbes қайд этишича, ўша пайтдан бошлаб Безос уйсизлар билан ишлайдиган ННТларга 200 миллион доллар ажратган.

Шу йилнинг февраль ойи охирида у шунингдек иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган Bezos Earth жамғармаси ташкил этилишини эълон қилди. Жамғарма табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ишлайдиган фаолларни, олимларни ва ННТларни молиялаштиради. Ушбу мақсадлар учун Безос 10 миллиард доллар ажратди ва у ёзда грантлар тарқатишни бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан