Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Жиловланмаган Яккабоғ». Уюшмада ишловчи икки аёл кўчанинг ўртасида муштлашишди (Видео)
24.01.2022 00:16,  
529

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш уюшмалари ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида видео пайдо бўлди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат берди —  дея ёзмоқда 'Nasafnews' манбаси.

Маълум бўлишича, Яккабоғ тумани ИИБга 2022 йилнинг 20 январь куни 102 рақами орқали туманнинг «Жамбул» маҳалласида жойлашган Қарши шаҳрига қатновчи автомашиналар автотураргоҳи яқинида хотин-қизлар ўртасида ўзаро жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Ушбу мурожаат Яккабоғ тумани ИИБ Навбатчилик қисмида рўйхатга олиниб, Яккабоғ тумани ИИБ тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳолатни ўрганган.

Суриштирувлар давомида «Яккабоғ шаҳри-Яккабоғ тумани» ва «Яккабоғ тумани- Қорамурча қишлоғи» йўналиши Транспорт бошқармаси томонидан тендерга қўйилган.

Тендерда туманнинг «Нурафшон» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.С. га тегишли «Рухшона Ҳамкор 777» МЧЖ ғолиб бўлган.

Натижада «Яккабоғ тумани – Яккабоғ шаҳри» ва «Яккабоғ тумани – Қорамурча қишлоғи» йўналишини муқаддам назорат қилиб келган туманнинг «Нурли йўл» маҳалласида яшовчи Э.Н.га тегишли «Дуюл Таровати – 2007» ва «Рухшона Ҳамкор 777» МЧЖ ходимлари ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, жанжал бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Яккабоғ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан