Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жириновский: «Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам чегараларни ёпишишимиз шарт»​
4.02.2020 11:15,  
1682

ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский дунёда коронавирус тарқаб бораётган шароитда Марказий Осиё мамлакатлари учун Россия чегараларини ёпиш таклифини киритди. Унинг айтишича, бу борада ҳатто Хитой ҳам унча хавфли эмас экан.

“Биз учун ҳатто Хитойнинг ўзи ҳам бунчалик хавфлимас — у ерга кирган ҳам, чиққан ҳам қаттиқ текширилади, ўрта осиёлик қўшниларимиздан эса қўрқиш керак.

Уларнинг тиббиёти ҳам, назорати ҳам яхшимас, аммо фуқаролари тинмай Хитойга ва Россияга қатнайди. Шунинг учун ҳам худди Хитой билан бўлгани каби Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам чегараларни ёпишишимиз шарт”, — деб ёзди Жириновский телеграм-каналида.

Жириновский бу ўлкалардан миграцияни тўхтатиш лозимлигини ҳам қистириб ўтди. Унинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётига жабр бўлади, аммо одамлар омон қолади.

Маълумот учун: рус сиёсатчиси Владимир Вольфович Жириновский 1946 йилда Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида туғилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан