Жисмоний машқлар бажараётганда ниқоб тақиш керакми?

Жисмоний машқлар бажараётганда ниқоб тақиш керакми?

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

Савол: Уй пашшалари COVID 19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиб ҳисобланадими?

Жавоб: Ҳозирги вақтда уй пашшалари COVID 19 вирусли патогенини юқтиришга қодир эканлигига оид бирон бир далил ёки маълумотлар мавжуд эмас.

Савол: Жисмоний машқлар бажараётганда ниқоб тақиш керакми?

Жавоб: Жисмоний машқлар бажариш вақтида ниқоб тақмаслик керак, чунки у қулай нафас олишга тўсқинлик қилади.

Тер ажралиши ниқобни тез намлантиради, бу эса нафас олишни қийинлаштиради ҳамда микроорганизмлар кўпайишига кўмаклашади.

Жисмоний машқлар бажаришда муҳим профилактика чоралари – атрофдагилардан камида 1 метр масофани сақлаш ҳисобланади.