Жисмоний машқлар билан шуғулланиш натижасида мия фаолияти сезиларли ўзгариши аниқланди

Жисмоний машқлар билан шуғулланиш натижасида мия фаолияти сезиларли ўзгариши аниқланди

Жисмоний машқлар миянинг координация ва ҳаракат билан боғлиқ бўлимлари ҳажмининг катталашишига кўмак бериши мумкин.

Ювяскюль университети олимлари тадқиқот ўтказиб, генотипи бир хил бўлган ўн жуфт эгизаклар — 32—36 ёшдаги эркакларга тегишли маълумотларни ўрганиб чиқди. Ҳар бир жуфтликда ака-укалардан бири иккинчисига қараганда сўнгги уч йил ичида спорт билан кўпроқ шуғулланган. Унгача эса ҳар иккаласидаги жисмоний фаоллик даражаси бир хил бўлган.

Иштирокчиларнинг барчаси мияни сканерлаш жараёнидан ўтди ва уларнинг миялари ҳажми солиштирилди. Аниқланишича, спорт билан шуғулланиш миянинг умумий ҳажмига таъсир ўтказмаган, бироқ миянинг ҳаракат билан боғлиқ соҳалари ҳажмида ўзгариш кузатилган. Эгизакларнинг фаолроқларида ушбу бўлимлар ҳажми каттароқ бўлган. Бундан ташқари, уларда организм қондаги қанд миқдорини яхшироқ назорат қилган, бу эса диабет ривожланиши хавфини пасайтиради.