Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жисмоний шахслар қурилиши тугалланмаган нотурар объектлар учун мол-мулк солиғини тўлайдими?
28.09.2022 16:12,  
138

Қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга ушбу объектни қуришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.

Солиқ кодекси 419-модда

солиш объектларининг кадастр қиймати кўчмас мулкнинг солиқ базаси ҳисобланади. Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси 42 млн сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

Солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати қуйидагича ҳисобланади:

Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — юқорида кўрсатилган сумманинг 5 баравари миқдорида (5 х 42 млн сўм = 210 млн сўм);

бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — 2 баравари (2 х 42 млн сўм = 84 млн сўм).

Солиқ кодекси 420-модда

Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси, 3 % миқдорида белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан