Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни қачонлигини биласизми?
29.09.2022 22:17,  
153

Солиқ кодексининг 423-440-моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

Мол-мулк ва ер солиғини Солиқ мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

Солиқ мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда:

 иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;

 очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритилади;

 жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;

"Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар my.soliq.uz'даги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан