Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди
27.08.2019 11:45,  
40

Президент фармони билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди”. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

"Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юклатилди", - дейилган хабарда.

Соҳани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш каби мақсадларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари “Спорт” махсус ҳисоб рақами очилади.

Махсус ҳисоб рақам маблағларидан вазирлик марказий аппарати ходимларига устамалар, мукофотлар тўлаш, юқори малакали хорижий экспертлар ва хориждаги ватандошларни вазирликда ишлаш учун жалб қилиш, зарур анжомлар харид қилиш каби мақсадларда фойдаланилади.

Фармонга кўра, давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилади.

Инжиниринг компанияси жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажаради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан