Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Жизньмарт" супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда ўз дўконларини очиши мумкин
16.12.2022 14:46,  
66

Шунингдек, компания Қозоғистонда ҳам франчайзинг дўконларини очишни режалаштирмоқда.

Жизньмарт супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда ўз дўконларини очиши мумкин.

Россиянинг Урал вилоятидаги “Жизньмарт” супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон ва Қозоғистонда франчайзинг дўконларини очиши мумкин, дея хабар бермоқда “Коммерсант” нашри тармоқ директори Ксения Лисенкога таяниб.

Хабарга кўра, октябрь ойида компания вакиллари маҳаллий бозорнинг ўзига хос хусусиятлари ва потенциал рақобатчиларни баҳолаш мақсадида Қозоғистонга ташриф буюрган.

“Қозоғистон учун мастер франчайзинг ўйича таклифни ишлаб чиқдик ва биз компания манфаатларини ифодаловчи ягона шахс бўладиган шерик топмоқчимиз. У маҳаллий бозорнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниши керак”, — деди Лисенко.

Унинг қўшимча қилишича, франчайзинг дўконларини очмоқчи бўлган тадбиркорлар тармоқни ривожлантириш ва бошқа мамлакатда илгари суриш учун 5−7 йил вақт сарфлашга тайёр бўлишлари керак.

Аввалроқ тармоқ эгаси Иван Зайченко “Жизньмарт” супермаркетларини Дубайда, кейин эса бошқа амирликларда очиш режасини маълум қилган эди.

Компания БААда бошқарув компаниясини яратиш ва ўз дўконини очиш, шунингдек, франчайзаларни сотишга сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Келажакдаги инвестор мамлакатда яшаши, шунингдек, 12−18 ой ичида $100−200 минг сармоя киритиши керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан