Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жиззах шаҳрига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди
26.03.2022 12:41,  
241

Маматов Музаффар Маматович Жиззах шаҳрига прокурор этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори вазифасида фаолият олиб борган.

Шаҳар ва туманлар ИИБларининг бошлиқлари ҳам ўзгарди.

Аскаров Уктам Бахромович Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар ротация тартибида Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Муратов Акмал Боходирович Шароф Рашидов тумани ички бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Нурматов Исроилжон Ибраимжонович Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У аввал ротация тартибида Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўз навбатида Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Наимов Бекзод Акрам ўғли ротация тартибида Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан