Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззах вилоятида ҳам буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди
20.03.2022 22:07,  
43

Мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги 14 нафар пойтахтдан келган мутахассис ва жиззахлик шифокорларлар биргаликда муваффақиятли амалга оширди. 

— Бугунги жарроҳлик амалиёти қарийб олти соат давом этди, — дейди малакали хирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ф.Хаджибаев. — Айни пайтда бемор ва  донор(беморнинг опаси)нинг аҳволи қониқарли бўлиб, уларнинг саломатлиги тиббий стандартлар асосида назоратга олинган.

Жиззахда қарийб 180 нафар шундай жарроҳлик амалиётига муҳтож беморлар бор. Келгусида бундай юқори технологияли мураккаб амалиётлар вилоят шифокорлари томонидан мустақил амалга оширилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан