Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда 156 млн. сўмлик ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
6.06.2022 08:40,  
25

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Мирзачўл туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзмоқда Департамент ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу жараёнда фуқаро С.Х. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 12 975 дона “Авифлокс” номли дори воситасини фуқаро А.га 156 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3–моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан