Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ҳамда ҳамшира масъулияcизлиги сабаб вафот этди
6.05.2021 18:06,  
1263

Бахмал туманида яшовчи ҳомиладор Э.З. ҳамда З.И  2020 йилда диспансер назоратига олиб, ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган. Бу ҳақда прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида улар 2021 йил апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.

Вилоят прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи ўрганилганда, туманда 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олинганлиги, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон намуналари умуман олинмаган.

Текшириш якуни билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Юқорида қайд қилинган 2 нафар она ўлими ҳолати юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан