Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда 2019-2021 йилларда масжидларга 58 млн.сўм ортиқча маблағ ҳисобланган
9.12.2022 15:52,  
43

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Жиззах вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг 2019-2021 йилларда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси бўйича тарифларнинг қанчалик тўғри қўлланилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида "Жиззах ҲEТК" АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, шу жумладан, масжидларга 2019-2021 йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар нотўғри қўлланилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишлари ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида"ги 364-сон қарори ва 2003 йил 10 сентябрдаги 525-Ф-сонли Фармойишида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотларга 2003 йилнинг 1 центабридан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқова сув ва маиший чиқиндиларни ташиш)га тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўланиши қайд этилган.

Шунга қарамай, "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаганлиги натижасида 2019-2021 йиллар мобайнида масжидлардан жами 58289,3 млн. сўм ортиқча маблағ олинганлиги аниқланган.

Бугунги кунда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Жиззах ҲEТК" АЖ томонидан нотўғри ҳисобланган 58 289,3 млн. сўм маблағлар масжидларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан