Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жиззахда чўпон икки нафар шеригини пичоқлаб ўлдирди
23.04.2022 08:45,  
330

Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизмати маълум қилишича, Фориш туманида учта чўпон ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланган. 

Маълум бўлишича, 13 апрель куни Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” м.ф.й, “Кўктепа” АХМ ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли чўпон уйида вақтинча яшаб, чўпонлик қилиб келаётган, 1977 йилда туғилган фуқаро М.Ғ ушбу ҳудудда чўпонлик қилиб келаётган таниши 1977 йилда Пахтакор туманида туғилган Ж.Х ва 1973 йилда шу туманда туғилган Х.Х билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, мастлик ҳолатида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.Х ва Х.Хларнинг кўкрак қафасига бир неча марта тан жароҳати етказиб, уларни қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан