Жиззахда ичида 3 нафар гўдак қолдириб кетилган машина ёниб кетди

Жиззахда ичида 3 нафар гўдак қолдириб кетилган машина ёниб кетди

Жиззах вилоятида нохуш ҳодиса рўй берди. Машинада қолдириб кетилган болалар оғир куйиш жароҳатлари олишган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Яккақайроғоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг 1 нафар, ўзининг эса 2 нафар фарзандини «Матиз» ичида қолдириб, яшаш уйига кириб кетган.

Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келиб, салонда бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3-даражали термик куйган.

Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2- даражали куйган.

2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3-«А» ва «Б» даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган. Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.