Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда икки фермер табиатга 250 миллион сўмлик зарар етказди
9.05.2020 12:50,  
741

Жиззах вилояти Зарбдор туманида икки нафар фермер ўз хўжалигидаги бир неча юз туп тутни ноқонуний кесган.

Жиззах ИИБ хабарига кўра, тумандаги “Зафарбек Жавлонбек даласи” фермер хўжалиги раиси, 1993 йилда туғилган Ф.М. “касалланди” деган изоҳ билан ўз хўжалигидаги 402 туп тутни нобуд қилган.

Туман экология бўлими нобуд қилинган дарахтларнинг 260 тупи ҳеч қандай касалликка чалинмаганини билдирди. Мутахассислар ўсимлик дунёсига 106 миллион 415 минг 600 сўмлик зарар етказилганлигини айтишди. 

Тумандаги “Руслан Нодирбек даласи” фермер хўжалиги раиси, 1995 йилда туғилган Р.Я. ҳам 680 туп тутни ноқонуний кесган. Ушбу дарахтларнинг 416 тупи касалланмаганлиги аниқланди. Фермер етказган зарар миқдори 149 миллион 856 минг 600 сўмни ташкил қилган.

"Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилди", - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан