Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда мактабда ўқувчиларнинг сочи чизғич билан ўлчаб чиқилди (фото)
28.02.2020 14:14,  
1755

Жиззах шаҳридаги 24-мактаб телеграм каналида ўқитувчилар ўқувчиларнинг сочини чизғич билан ўлчашаётгани расмлари эълон қилинди. Бу ҳақда блогер Нозим Сафари хабар қилди.

Сочи меъёрдан ортган ўқувчилар доскага чиқарилиб, барчанинг олдида изза қилинган, мактаб маъмурлари улар билан тушунтириш ишлари олиб борган. 

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилганидан сўнг юз берди.

Таклиф этилаётган таҳрирга кўра, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига таълим олувчиларнинг кийимига:

турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига хос бўлган ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юришга йўл қўймаслик;

ўғил бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўялган ҳолда келишларига;

қиз бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўймасликка оид қоида киритилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан