Жиззахдаги экин майдонида ноқонуний аэродром қурилгани маълум бўлди

Жиззахдаги экин майдонида ноқонуний аэродром қурилгани маълум бўлди

Фото: “Давергеодезкадастр” ахборот хизмати

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудида учиш-қўниш майдончаси барпо этилди. Бу ҳақда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар қилган.

Қурилган ушбу аэродром жами 8 гектар ерни эгаллаб турибди, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерларидир. Шунингдек, агрокластер томонидан 1 гектар экин ерида ўзбошимчалик билан турли иморатлар қуриб олинганлиги маълум бўлди. Хабарга кўра, “Мингчинор” ҚФЙ ҳудудидаги SilverleafeInternational LLC агрокластери томонидан қурилган аэродром 8 гектар майдонни эгаллаган, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерлари. Ушбу АҚШ компанияси 2018 йилда BMB Trade Group агрокластер қўшма корхонасини очган ва бу орқали республикага 344 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилади.

Фото: “Давергеодезкадастр” ахборот хизмати

Шунингдек, қўмита агрокластер томонидан 1 гектар экин ерида ўзбошимчалик билан турли иморатлар қуриб олинганини ҳам маълум қилган.

Бундан ташқари ушбу агрокластер томонидан 1, 11, 21, 25, 26 ва 27-дала контурларига жами 2000 гектар ерга режалаштирилган чигит экинининг 356 гектарига ҳалигача экилмасдан келаётгани ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўмита мутахассислари томонидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилган ва вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилган.