Жиззахдаги мудҳиш аварияда икки киши вафот этди (фото)

Жиззахдаги мудҳиш аварияда икки киши вафот этди (фото)

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 9 сентябрь куни соат тахминан 18:30 да Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли «Тошкент-Самарқанд» йўналишининг 997 километрида Lacetti русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Lacetti русумли автомашинанинг чап ён томонига урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Kia русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Департаментнинг бирламчи маълумотларига кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган Lacetti автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган, қолган 3 нафар йўловчилар тиббий муассасасига ётқизилган. Иккинчи Lacetti русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган Kia юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.