Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жо Байден Истанбулдаги Россия- Украина музокараларига ўз фикрини билдириб ўтди
30.03.2022 23:05,  
319

Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден, Россия ва Украина делегацияларининг Туркиядаги музокараларини кузатганини ва Москванинг кейинги қадамларини кузатиб боришини билдирди.

Жо Байден Оқ уйда Сингапур Бош вазири Ли Сян Лун билан учрашгандан сўнг матбуот анжумани ўтказди.

Учрашувда журналистнинг “(Истанбулда Украина томони билан музокаралардан сўнг) Россия Киев ва Украина шимолидаги бошқа шаҳарлардаги қўшинларини қисқартиради, деган фикрга қандай қарайсиз? Урушнинг охиригача бориш эҳтимолини кўряпсизми? Ёки Россия янги ҳарбий ҳаракатлар уюштириши мумкинми? Нима деб ўйлайсиз? Россия бу билан вақтдан ютмоқчими?» деган саволлар берилди.

«Биз Россиянинг ҳаракатларини кўрмагунимизча, мен ҳеч нарса дея олмайман. Улар айтганини қиладими, йўқми биз ҳаммасини кузатамиз» дейилади баёнотда.

Жо Байден, Россиянинг қадамларини кузатар экан, бу давлатга қарши санкциялар жорий этишда ва Украинага мудофаа ёрдамини кўрсатишда давом этишларини таъкидлади.

Бошқа томондан, Оқ уй баёнотда АҚШ президентининг Франция Президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц, Италия Бош вазири Марио Драги ва Англия Бош вазири Борис Жонсон билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан