Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Job offer нима?
21.11.2022 12:06,  
29

Job offer (иш таклифи) – иш берувчининг келгусида ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасининг барча муҳим шартларини кўрсатадиган ишга жойлашиш таклифи. У иш берувчининг хоҳишига кўра ёзма ва оғзаки шаклда тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда "YURISTKADR" телеграм канали маълумот бермоқда.

Job offer, одатда қуйидагиларни акс эттиради: эгаллайдиган лавозимингиз; бажаришингиз лозим бўлган вазифалар; сизга тўланадиган иш ҳақи миқдори; ходимлар учун бонуслар ва имтиёзлар; синов муддатининг давомийлиги; дам олиш кунлари сони; бандлик тури – ярим кунлик ёки тўлиқ иш куни, масофадан туриб ёки офисда; иш бошлаш куни. 

Ҳужжат томонларнинг иштирокида тузилади ҳамда номзод ва компания вакили имзолари билан тасдиқланади. Кўпинча таклиф оддий бланкада тузилади ва бўлажак ходимга электрон почта ёки ижтимоий тармоқдаги профилига юборилади. Иш таклифини юборишнинг бундай амалиёти тобора кенг тарқалган. 

Иш таклифи компанияга ишонч ҳиссини оширади. Иш берувчи томонидан берилган ваъдалар оғзаки эмас, қоғозда ҳужжатлаштирилган бўлса, қуруқ ваъдаларга алданиб қолиш хавфи камаяди. Номзод иш берувчининг таклифини қабул қилса, HR-мутахассиси  резюмеларни кўриб чиқишни ва интервьюлар ўтказишни тўхтатади.

Job offer қонуний кучга эгами?

Баъзи мамлакатларда иш таклифини имзолаган томонлар унда кўрсатилган шартларга риоя қилишлари шарт. Агар кимдир рад этса, жаримага тортилиши мумкин.

Янги Меҳнат кодексида ҳам бу масала тартибга солинмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасида ҳам “job offer” тартибга солинмоқда, яъни иш берувчи ишга жойлаштириш тўғрисидаги таклиф билан жисмоний шахсга таклифнома юборган бўлса, иш берувчи таклифноманинг амал қилиш муддати давомида, агар таклифномада муддат шартлашилмаган бўлса, таклифнома юборилган кундан эътиборан 1 ой ичида ушбу шахсни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. 

Таклифнома деганда иш берувчининг ушбу жисмоний шахс билан меҳнат шартномасини тузиш учун тўғридан-тўғри, аниқ ифодаланган розилик билдириши тушунилади. Таклифнома иш берувчининг тегишли ваколатли мансабдор шахси томонидан ёзма ёки электрон шаклда юборилиши мумкин. Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари ходим қонунчиликда назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллардан ўтган тақдирда чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.   

Иш таклифини олганда нималарга эътибор бериш керак?

Ҳужжатда ёзилган ҳар бир жумлани диққат билан ўқинг. Масалан, оғзаки суҳбатда сизга стоматологияда ихтиёрий тиббий суғурта ваъда қилинган бўлса ва таклифда бу ҳақда бирон бир сўз бўлмаса, сизда тиббий суғурта умуман бўлмаслиги хавфи мавжуд. Тафсилотлар муҳимлигини ёдда тутинг, уларни эътиборсиз қолдирманг!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан