Johnson & Johnson компанияси 2021 йилда 1 млрд доза коронавирус вакцинаси ишлаб чиқаради

Johnson & Johnson компанияси 2021 йилда 1 млрд доза коронавирус вакцинаси ишлаб чиқаради

Американинг Johnson & Johnson фармацевтика компанияси 2021 йилдан бошлаб Covid-19 коронавирусининг 1 млрд дозагача бўлган вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания раҳбари Пол Стоффелс ABC телеканалидаги эфир чоғида маълум қилди.

"Келгуси йилдан 1 млрд дозагача коронавирус вакцинаси ишлаб чиқариш устида ишламоқдамиз", - деди Стоффелс сентябрдан дорининг клиник синовлари бошланишини таъкидлаган ҳолда. Унинг сўзларига кўра, синовлар 2020 йилнинг сўнггига қадар тугаши кутилмоқда. 

Агар пандемия вакцина яратишга ҳожат қолдирмай ўтиб кетганида эди, биз бундан қувонардик. Лекин биз бундай бўлади деб ўйламаймиз", - деди у бошловчининг саволига жавоб бериб.

Стоффелс ҳозирда коронавирус билан зарарланиш ҳолати ортиб бораётганини ҳисобга олиб, вирус тарқалишини назорат қилиш учун вакцина керак бўлишини таъкидлади.

Ваксина ишлаб чиқиш учун компания билан биргаликда АҚШ ССВ қошидаги истиқболли лойиҳалар ва ишлаб чиқаришлар биотиббий бошқармаси $1 млрд.дан кўпроқ маблағ ажратган.

16 март куни Сиэтл (Вашингтон штати)да ишлаб чиқарилган илк экспериментал вакцинани синаб кўриш бошланди. Лойиҳа АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти ҳамда Moderna биотехнология компанияси ҳамкорлигида яратилди. Уни кенг кўламда қўллаш учун 12-18 ой вақт керак бўлиши айтилди.