Жомбой тумани ҳокими ўз аризасига кўра ишдан олинди 

Жомбой тумани ҳокими ўз аризасига кўра ишдан олинди 

Бугун Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди.

Жомбой Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, кенгашнинг навбатдаги сессиясида туман ҳокими этиб Собиров Қаюм Хамраевич тасдиқланди.

Собиров Қаюм Хамраевич

Маълумот ўрнида, Қ.Собиров 1970 йилда Ургут туманида туғилган. Иқтисодчи. Бугунги кунгача Ўзбекистон Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълум қилинишича, шу пайтгача туман ҳокими сифатида фаолият юритган Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович ўз аризасига асосан, вазифасидан озод қилинган.