Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жомбой ва Бойсун туманларида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди
1.04.2022 13:53,  
75

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Т.” МЧЖ таъсисчилари М.Н. ва О.У.лар тумандаги тижорат банки мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктириб, балиқчилик фаолиятини ташкил қилиш учун имтиёзли шартлар асосида ажратилган 240 млн сўм кредитни гўёки “С.Б.” фермер хўжалигидан “она балиқ” сотиб олганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларларни расмийлаштириб, кредит маблағларини нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.” МЧЖ номига АТ “Халқ банк” Бойсун филиалидан замонавий меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун ажратилган 1,3 млрд сўм кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб юборганлиги, шунингдек, гаров таъминоти сифатида қўйилган 734.3 кв метр бўлган кўчмас мулк объектини қонунга хилоф равишда қасддан бузиб ташлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан