Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жон Болтон: АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлайди
18.07.2019 11:47,  
5

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар раҳбари Абдулазиз Камилов билан учрашди ва АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлашини маълум қилди. Бу ҳақда Twitter᾽да пост ёзиб қолдирди.

“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ажойиб учрашув бўлди. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини олқишлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз”, - дея ёзган Болтон.

​Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.

Камилов АҚШга амалий ташриф доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилган қатор тадбир ва учрашувларда иштирок этади. Делегация таркибига Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, компаниялар ва банклар раҳбарлари кирган.  Ташриф 16 июль куни бошланди ва 23 июль куни якунланади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан