Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жорий йил август ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўсиши ойига 0,5 фоизни ташкил этди
22.09.2022 19:05,  
21

2022 йил август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 26,5 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг июль ойига (20,3 минг) нисбатан 30 фоизга (6,2 минг) кўп.

Йил бошидан буён уй-жой савдосининг ўсиши эса, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари таҳлили натижаларига кўра, 8,5 фоизни (172,7 минг) ташкил этди.

Қайд этилишича, август ойида ипотека кредитлаш ҳажмининг июль ойига нисбатан 37 фоизга кескин ўсиши (1,1 трлн. сўмдан 1,5 трлн. сўмгача) барча ҳудудларда савдо ҳажмининг ижобий динамикасига таъсир кўрсатган.

Жумладан, Қорақалпоғистонда 2,3 баробар, Самарқандда 75 фоиз ва Жиззахда 41 фоиз юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.

2021 йил август ойи билан таққослаганда эса кўчмас мулк олди-сотди бўйича шартномалар сони 22 фоизга (4,7 мингта) ошди.

Шунингек, жорий йил август ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўсиши ойига 0,5 фоизни ташкил этди (июнь ойида – 2,7 фоиз, июль ойида – 2,5 фоиз).

Уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Хоразм (6,1 фоиз), Қашқадарё (1,9 фоиз) ва Фарғона (1,8 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Уй-жой нархининг пасайиши эса Сурхондарё (5,3 фоиз), Андижон (2,1 фоиз), Сирдарё (1,2 фоиз) ва Навоий (1,1 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши бироз секинлашди ва 1,4 фоизни ташкил этди (июнь ойида 2,4 фоиз, июль ойида 2,9 фоиз). Уй-жой нархининг энг катта ўсиши Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилди. Сергели туманида нархларнинг пасайиши кузатилди.

Шу билан бирга, йил бошидан буён пойтахтда уй-жой ўртача нархлари 13 фоизга (республика бўйича 7 фоиз) ошди, бу уй-жойга бўлган талабнинг, шу жумладан, чет эл фуқароларининг кириб келиши ортиб бораётганидан далолат беради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз