Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Жорий йилда 2021 та ҳолатда 11 112,5 млрд. сўм суғурта товонлари тўлаб берилган
29.06.2022 18:07,  
19

Бу ҳақда АОКАда «Ўзагросуғурта» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

Ўзбекистон суғурта бозорида юздан ортиқ суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиб келаётган “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти “Ҳар бир мижоз муҳим, унинг манфаатлари устувор” тамойили асосида фаолият юритиб келмоқда. Шу боис, компания истеъмолчиларнинг ҳар бир талаб ва таклифлари, мурожаатларига эътибор қаратиб, бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат кўрсатишнинг бош мезони сифатида қарайди.

Компания 2022 йилда ҳам суғуртанинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини маҳаллабай ишлаш йўналишига қаратиб, бунда аҳоли билан бевосита мулоқотлар олиб бормоқда. Ребрендинг натижасида “Uzinsurance” савдо белгиси остида фаолият юритаётган компаниянинг ходимлари аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг талаб ва истакларини ҳам ўрганмоқда.

Энди бевосита мурожаатларга тўхталадиган бўлсак, таъкидлаш керакки, компанияга келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 90 фоизи мазмунан суғурта қопламасини тўлаш билан боғлиқдир.

Шундай қилиб, “Ўзагросуғурта” АЖ га 2022 йил 20 июнь ҳолатига фуқароларимиздан жами 2485 та мурожаат келиб тушди. Шундан 1897 таси қаноатлантирилди, 390 таси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Яна 5 та мурожаат тегишлилига бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилди. 21 та мурожаатнинг кўриб чиқилиши рад этилган. Яна 172 таси ўрганиш жараёнида. 

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мурожаатларнинг асосий қисмида суғурта қопламасини тўлаб бериш сўралган. Жамият тизимида суғурта даъво аризалари бўйича 2209 ҳолатда 13 557.1 млрд. сўм аниқланган. Шундан 2021 ҳолатда суғурталанувчиларга 11 112,5 млрд. сўм суғурта товонлари тўлаб берилган. Тўлов рад этилган мурожаатлар сони эса 188 тани ташкил этди. Рад этилишига асосий сабаблардан бири бу – суғурта ҳодисасининг шартнома шартларига тўғри келмаслиги ҳамда суғурта ҳодисаси тасдиқланмаганлиги билан изоҳланади.

“Uzinsurance” компаниянинг 2022 ўтган даврдаги кўрилган зарарларни қоплаш бўйича тўловлари асосан қуйидаги суғурта турлари кесимида амалга оширилган:

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашда 378 та мурожаат юзасидан 3 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ;

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш суғурта тури бўйича жами 18 та ҳолатда 2 миллиард 800 миллион сўмдан зиёд;

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини иҳтиёрий суғурталаш бўйича 15 та мурожаат юзасидан сал кам 1 ярим миллиард сўм;

Бошқа суғурта турлари бўйича эса 1610 та ҳолатда қарийиб 3 ярим миллиард сўм лик суғурта қопламалари тўлаб берилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан