Жорий йилдан бошлаб ҳокимлардан пахта режасини тўлдириш талаб қилинмайди

Жорий йилдан бошлаб ҳокимлардан пахта режасини тўлдириш талаб қилинмайди

Жорий йилги пахта терими мавсумини 400 дан ортиқ инспектор ва 200 нафар ёрдамчи кузатиб боради. Шунингдек, жараёнларда инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳам қатнашади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мажбурий меҳнатга қарши курашишга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Ёқубов жорий йилдан бошлаб ҳокимлардан режани тўлдириш сўралмайди. Мониторинг ерга эгалик шаклидан қатъий назар, хусусий кластер ҳудуди бўладими ёки фермер томонидан ижарага берилган давлат ерлари бўладими амалга оширилади.

«Меҳнат қонунчилиги мамлакатнинг барча ҳудудига тегишли. Ўйлашимча, хусусий ҳудудларга киришда муаммо бўлмайди, чунки бизда ҳукумат томонидан тасдиқланган махсус дастур бўлиб, у ҳар қандай ташкилотни тўлиқ мониторинг қилиш имконини беради», — дейди Нодир Ёқубов.

Мажбурий меҳнат ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг майдонга қўйилмаслигини олдини олиш учун 1176 рақами бўйича «ишонч телефони» ишга туширилган. Ҳуқуқ инспекторларининг тезкор жавоби учун веб-сайт ва Telegram бот ҳам ишлайди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг бош техник маслаҳатчиси Ёнас Аструпнинг таъкидлашича, 2018 йилда ўтказилган мониторинг мажбурий меҳнатнинг сезиларли даражада камайишига олиб келган. Шунга қарамай айрим жойларда мажбурий меҳнат ҳолатлари кузатилмоқда.

Нодир Ёқубовнинг таъкидлашича, ўтган йили сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кузатилган. «Вазирлигимиз томонидан Мудофаа вазирлигига мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирув хати юборилган. Биз ҳар бир ҳолатни кўриб чиққанмиз, бу дуч келинган ягона ҳолат эди. Маъмурий жазоларга келсак, улар ҳарбий хизматчилар бўлганлиги сабаб биз уларни жавобгарликка торта олмаймиз», — дейди вазир ўринбосари.

Нодир Ёқубовнинг айтишича, 12 сентябрь куни ҳарбий таълим муассасалари ва уларнинг бўлимларига ҳам шу турдаги огоҳлантириш юборилган.

«Халқаро меҳнат ташкилотининг принципларига кўра, мажбурий меҳнат — бу ўзи хоҳламаса ҳам мавжуд таҳдид остида ишлаш. Агарда одам ўзининг мустақил вақтида пахта термоқчи бўлса, бу ХМТ конвенциясининг бузилиши эмас. Майдонларда ўқитувчи ёки ҳамширага дуч келиб қолсангиз, бу ўз-ўзидан мажбурий меҳнат факти бўлмайди. Бунинг учун қўшимча саволлар бериб, ойдинлик киритиб олиш лозим», — дейди Ёнас Аструп.

Нодир Ёқубовнинг қўшимча қилишича, пахта териш бу қўшимча даромад ҳисобланади. Ҳозирда ихтиёрий пахта териш учун одамларни жалб қилишга реклама кампанияси бошлаб юборилган.

Жорий йилда тариф ставкаси қўлда терилган бир килограмм пахта учун 800 сўмни, иккинчи босқичда 1200 сўмни ташкил этади. Ўтган йили ушбу сумма 650 сўмни ташкил этган эди.